Поиск
RUUZ

Реклама

ZoodMall халқаро интернет-дўкони ўз тармоғини кенгайтирмоқда

Интернет-дўкон Тошкент шаҳрида янги офис биносига эга бўлди ва янги иш ўринларини яратишни режалаштирмоқда.

1485views1replies
0

ZoodMall Тошкент шаҳрида умумий майдони 1 400 квадрат метр бўлган офис биносига эга бўлди. Ҳозирда Ўзбекистонда қўшимча 100 нафар ходимни ишга олиш режалаштирилмоқда.
ZoodMall — Марказий Осиёда энг тез суръатларда ривожланиб бораётган онлайн-харидлар имкониятини тақдим этувчи иловадир. Бугунги кунда ZoodMall Uzbekistan ўз тармоғини Тошкент шаҳрида жойлашган 1 400 квадрат метрли янги офис биноси билан янада кенгайтириб, Ўзбекистон фуқаролари учун қўшимча 100 нафар иш ўринларини таклиф қилмоқда.
Янги ходимларнинг асосий вазифаси — Ўзбекистонда маҳаллий чакана сотувчиларнинг электрон савдо-сотиқлар ҳажмини ошириш ва Ўзбекистон Ривожланиш Концепцияси-2030'ни амалга оширишга кўмаклашиш учун рақамлаштиришни илгари суришдан иборат бўлади.
Ўз фаолиятини 2018 йилда бошлаган Zoodmall Ўзбекистондаги истеъмолчиларга 30 000 нафар маҳаллий ва хорижий чакана сотувчилардан 6 миллион маҳсулотни бир неча тўлов усули орқали етказиб берди. Масалан: маҳсулот етказилгандан кейин тўлаш ёки ZoodPay «Ҳозир харид қил, кейин тўла» (Buy Now, Pay Later) каби тўлов усулларини тақдим этади.
Ўзбекистон, Хитой ва Туркиядан бўлган маҳсулотлар нархлари ҳамёнбоп бўлиб, арзон ва юқори сифатли электрон жиҳозлар, смартфонлар, кийим-кечак, аксессуарлар, гўзаллик, маиший маҳсулотлар, болалар ўйинчоқлари ва маҳаллий бренд остидаги маҳсулотлардан иборат.
Ҳозирги кунда ZoodMall'нинг энг малакали 50 нафар ходими Texnomart, Makro, Radius, Elmakon каби Ўзбекистоннинг етакчи чакана савдо тармоқларининг электрон савдо-сотиқларни ривожлантириш бўйича ажойиб натижаларга эришмоқда. ZoodMall ходимлари сони ортиб боргач, янада кўпроқ чакана савдо тармоқлари ўзининг маҳсулотларини ZoodMall'да намойиш этишлари режалаштирилмоқда.
«Рақамлаштириш бўйича истеъмолчи ва сотувчиларга бирдек хизмат кўрсатадиган ZoodMall экотизимини яратиш орқали «Ўзбекистон-2030 Ривожланиш концепцияси»ни қўллаб-қувватлашга эътиборимизни қаратмоқдамиз. Биз мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти тарафдори бўлиб, электрон савдо-сотиқни ривожлантириш ва истеъдодли Ўзбекистон фуқаролари учун юзлаб иш ўринларини яратиш учун ҳаракат қиляпмиз», — деди ZoodMall Uzbekistan бош ижрочи директори Асқарбек Алшанбоев.
ZoodMall платформасида Ўзбекистонлик сотувчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини намойиш этиш орқали янги харидорларни жалб қилишлари мумкин. Харидорлар эса «Ҳозир харид қил, кейин тўла» тўлов усулидан фойдаланишлари мумкин.
Қозоғистон, Эроқ, Иордания, Қувайт, Ливан ва Саудия Aрабистони каби мамлакатлардаги 7 млндан ортиқ истеъмолчига йўналтирилган ZoodMall виртуал бозори сотувчиларга оммабоп платформани муҳайё қилар экан, 2021 йилнинг охиригача ZoodMall ўзбекистонлик чакана сотувчилар ва ишлаб чиқарувчилар учун янги савдо йўналишларини очиб, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳамда Ўрта Шарқ бозорларига маҳсулот сотиш имкониятини яратиб беради.
Бундан ташқари, ZoodMall'нинг интернет майдончаси халқаро савдо билан шуғулланувчи компанияларга тўловни олдиндан AҚШ доллари, евро ёки сўмда қабул қилиб, янги мамлакатларга ZoodPay, BNPL ечими билан кириб келишлари мумкин. Бу ZoodMall'нинг янги бозорни эгаллаш жараёнини осонлаштиради.
ZoodMall иловаси Playstore ва App Store'да тақдим этилган бўлиб, ўзбекистонлик фойдаланувчилар орасида электрон савдо бўйича биринчи рақамли бўлишни режалаштирган.
ZoodMall компаниясига ишга жойлашиш имкониятлари билан қизиқаётган бўлсангиз, orientswiss.recruitee.com орқали маълумот олишингиз мумкин.
Telegram-канал: @zoodmalluzbekistan
Реклама ҳуқуқлари асосида
1485views1replies
0

Комментарии