• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Коронавирус 23 февраля 2022

Очиқ ҳавода ниқоб тақмасликка рухсат берилди

Маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва бошқа одамлар гавжум жойларда ниқоб тақиш тавсия этилди.

328
0
UzNews.uz

Махсус комиссия томонидан мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаяётгани боис аввал жорий этилган муайян чекловларни олиб ташлаш масалалари кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларнинг очиқ ҳавода ниқоб тақмаслигига рухсат берилди. Шунингдек, эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг ижтимоий масофасини таъминлаш қийин бўлган жамоат транспортида, йирик савдо дўконларида, таълим муассасаларида, давлат ва нодавлат идораларида, масжидлар, театр, кинотеатр, музей, санъат саройлари, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва бошқа одамлар гавжум жойларда ниқоб тақиш тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт ходимларининг, улар коронавирус билан касалланганлар билан алоқада бўлишидан қатъи назар, ниқоб тақиши талаби сақлаб қолинди.

328
0