• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 17 февраля 2022

Тошкент вилоятида "электросет" муҳандиси пора билан қўлга тушди

Муҳандис янги қурилаётган метан газ шохобчасига электр тармоғига улаш ҳамда техник шарт бериш эвазига $2 минг пора сўраган.

330
0
Бош прокуратура

Бекобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Б.К. ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, шаҳар ҳудудида янги қурилаётган метан газ шохобчасини 13-даҳадаги 6 кВт лик "Фидер" қозонхонаси орқали электр тармоғига улаш ҳамда техник шарт бериш эвазига 2 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда бош прокуратура Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

330
0