Поиск
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистон ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини етказиб берувчи сифатида даромад олишни ҳам режалаштиряпти

Хитойдан келтирилган вакцинанинг ҳаммуаллиф сифатида Ўзбекистон томони учун қандай манфаатли томонлари бор? 

888views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 27 март куни Ўзбекистонга Хитойдан 1 миллион дозада Хитой – Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси етиб келди.
Тошкент халқаро аэропортида мазкур юкни кутиб олиш маросими ташкил этилиб, унда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси раҳбар ходимлари иштирок этди.
Ушбу тадбирда қатнашган Иннавацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг Ўзбекистон билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилиш босқичлари ҳамда ундаги олимларимизнинг иштироки тўғрисида маълумот берди.
Шунингдек, UzNews.uz мухбири Хитойдан келтирилган вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида Ўзбекистон қандай имтиёзларга эга эканлиги борасидаги саволга вазир, жумладан, шундай жавоб берди: 
–  Ҳамкорликда яратилганининг яхши томонлари, биринчидан, илмий тадқиқотлардаги устуворлик. Яъни, бунда биз ушбу жараённинг барча босқичларида иштирок этяпмиз.
Иккинчидан, ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга биринчилардан бўлиб етказилиши. Кўряпмизки, айни вақтда вакциналар тақчил, етказиб бўлмаяпти. 10 минг доза вакцина топишнинг имкони бўлмаяпти. Ўзбекистонга эса қисқа муддат ичида 1 миллион дозадаги сифатли вакциналарни ўзимизнинг брендимизда қадоқлаб олиб келяпмиз. Шунингдек, эҳтиёжга қараб, кейинги етказиб беришларда ҳам муаммолар бўлмайди.
Учинчиси эса, ушбу ишлаб чиқаришни Хитой томони билан биргаликда тижоратлаштириш. Оммавий эмлашларимизни муваффақиятли ўтказсак, атрофимиздаги давлатларнинг бунга эҳтиёжи бўладиган бўлса, биз ўзимизнинг регионимиз учун асосий етказиб берувчи сифатида ушбу бренд остида етказиб бериш масалалари ҳам келишилган. 
Аммо ҳозирча бундан кўриладиган фойдани қандай бўлиш ҳақида аниқ тўхтамга келинмаган, музокаралар кетяпти. Бундан ташқари тиббиёт йўналишида, янги вакциналар устида тадқиқотларни биргаликда олиб боришга эҳтиёжимиз бор ва бу иккала давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларда кўприк вазифасини ўтамоқда.
888views0replies
0

Комментарии