Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунларида ёмғир ёғиб, кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта охирида кузатиладиган ҳаво ҳарорати ҳақида маълумот берди.

191views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кундузи +10..+15 даражани, шимолда +3..+8 даражани ташкил этади. Ваъзи вилоятларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.
Эртага, 12 февраль куни нам ва салқин ҳаво массасининг кириб келиши мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи +2..+7 даражани ташкил этади.
Шунингдек, Қорақалпоғистонда ва Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда эса чанг тўзон кузатилади.
Якшанба, 13 февраль куни фақат Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -3…+2 даражани даражани, кундуз куни +5…+10 даражани ташкил этади. Шимолда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.
191views0replies
0

Комментарии