Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонликларни шамол, ёмғир ва қорли об-ҳаво кутмоқда

Ўзгидромет мамлакатда кузатиладиган об-ҳаво бўйича шошилинч ахборот берди.

583views1replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 11-12 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра шимолий Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
Синоптикларнинг маълум қилишича, шу кунларда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.
11 февраль Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятлари ва 12 феврал республиканинг қолган ҳудудларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин), кучли бўлиши кутилмоқда.
583views1replies
0

Комментарии