Поиск
RUUZ

Коронавирус

1 апрелдан биринчи навбатда кимлар эмланишига аниқлик киритилди

Қайд этилишича, дастлаб эмлаш тадбирлари вилоятлар марказлари ва катта шаҳарлар негизида бошланади.

1045views0replies
0

t.me/vaksinauzb

Жорий йилнинг 1 апрелидан барча вилоят марказлари қолаверса, шаҳар марказларида ташкил этилган эмлаш пунктларида 65 ёшдан юқори бўлган шахслар ва улар билан бир қаторда хавф ости гуруҳига мансуб бўлган тиббиёт ходимлари биринчи галда эмланади.
Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
–  Эмлаш тадбирларини дастлаб вилоятлар марказлари ва катта шаҳарлар негизида бошлашга қарор қилинган. Демак апрель ойида вилоятлар марказлари ва катта шаҳарларда эмлаш тадбирлари бошланади. Май ойида эса туман марказлари ва кичик шаҳарларда эмлаш тадбирлари амалга оширилади. Бошқа аҳоли қатлами эса эмлаш билан июнь ойидан бошлаб тўлиқ қамраб олинади, - деди Отабеков. 
Таъкидланишича, биринчи навбатда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган тиббиёт муассасалари ходимлари, тез тиббий ёрдам тизими ходимлари, шошилинч тиббий ёрдам тизими ходимлари, юқумли касалликлари шифохонаси ходимлари, коронавирусга лаборатория ташҳиси билан шуғулланадиган лаборатория ходимлари ва бирламчи тиббий-санитария хизмати ходимлари бепул эмланиши кўзда тутилган. 
Шунингдек, эмлаш жараёнлари AstraZeneca ҳамда ZF-UZ-VAC 2001 вакциналари билан бир пайтнинг ўзида бошланади. Бу ерда бир тартиб амал қилади, яъни ким биринчи эмлашни қайси вакцина билан олган бўлса, ўша шахс иккинчи эмлашни ҳам айнан ўша турдаги вакцинани олиш билан якунлайди.
“Бугунги кунда ташкил қилинаётган эмлаш жараёнларида AstraZeneca вакцинаси икки маротаба, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан уч маротаба эмлаш кўзда тутилган. Яъни икки хил вакцинада икки хил амалга оширилади”, - маълум қилди Нурмат Отабеков.
1045views0replies
0

Комментарии