• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 29 марта 2021

Ўзбекистонда яқин кунларда ҳаво бироз совиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта ичи кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1400
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, келаётган кунларда республиканинг чекка шимолий ҳудудларига Қозоғистон ҳудудидан бироз нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кира бошлайди.                 

Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида 30-31 март ва 1 апрель кунлари баъзи жойларда нисбатан беқарор об-ҳаво кутилмоқда, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Фақат 31 март куни Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.

2 апрель куни кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бутун республика ҳудудини эгаллайди.

Март ойининг сўнгги кунларида ва апрель ойининг биринчи кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даража илиқ атрофида бўлади. 30-31 март ва 1 апрель куни кундузи ҳаво ҳарорати бироз салқин бўлиб, +7...+10 даража илиқ атрофида бўлади.

2 апрелда илиқ ҳаво массалари кириб келади ва кундузи ҳарорат +14...17 даража илиқгача кўтарилади.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг 1600 метрдан юқори бўлган тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

1400
0