Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда 900 млн сўмлик психотроп дори воситаларини сақлаб келган шахс қўлга олинди

У кучли таъсир этувчи дори воситаларини хусусий мактабгача таълим муассасасида яширинча сақлаган.

215views0replies
0

Андижон ИИБ

Жорий йилнинг 1 февраль куни Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Н хусусий мактабгача таълим муассасасида яширин жой ташкил қилиб, психотроп дори воситаларини сақлаб келаётгани фош бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, ушбу кучли таъсир этувчи дори воситаларининг умумий қиймати 900 миллион сўмлик бўлиб, 6595 дона "Тропикамид", 4871 дона "Лирика" ва 3539 дона "Регапен" дори воситаларини сотиш мақсадида ноқонуний тарзда сақлаб келган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
215views0replies
0

Комментарии