• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 1 февраля 2022

Кинематография агентлиги бош директорига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди

Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухаликовга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.

583
0
Википедия

Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухаликов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан кўп миқдорда пул маблағларини ажратилишига эришиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган эди.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га маълум қилишича, Бош прокуратура томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, жорий йилнинг 25 январь куни Кинематография агентлиги бош директорига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.

583
0