• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 30 марта 2021

Эндиликда техникум ва коллеж ўқувчилари камида икки кун ўқиб, қолган кунлари ишлаши мумкин

Ҳукуматнинг профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этишга оид қарори қабул қилинди.

30 марта 2021
1654
0
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади. бу борада Ҳукуматнинг “Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Дуал таълим – бу таълимни ўз йўналишига мос ташкилотда меҳнат қилиш билан бирга олиб борувчи тизим бўлиб, қарорга мувофиқ, дуал таълимни ташкил этиш учун ҳокимликлар ва манфаатдор вазирликлар томонидан ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёж аниқланади ва таклиф тайёрланади.

Шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 1 июлгача дуал таълим бўйича кадрлар тайёрланадиган таълим муассасаларини белгилайди.

Танланган таълим муассасалари белгиланган квоталар бўйича ўқувчиларни қабул қилади.

Таълим муассасалари кадрларга эҳтиёжи бўлган ташкилотлар билан шартнома тузади. Шартнома ташкилот ва ўқувчи ўртасида ҳам тузилади. Бунда ўқувчи учун ташкилотда муайян иш ўрни ажратилади.

Ўқувчилар бир ҳафтада камида икки кун таълим олади, қолган кунлари тегишли ташкилотларда амалиёт билан бирга ишлаши ҳам мумкин. Ўқувчига ишлаган кунлари учун ҳақ тўланади.

Маълумот учун, 2020 йилдан бошлаб, Ўзбекистонда янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ташкил этилган эди.

30 марта 2021
1654
0