Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода 31 ёшли шахс ўзидан 10 ёш кичик йигитни уриб ўлдирди

Улар телефон орқали ўзаро суҳбатда бир-бирини ҳақорат қилишган.

303views0replies
0

Жорий йилнинг 28 январь куни тунги соат 02:30 атрофида 31 ёшли Ж.Ж. 21 ёшли И.А. билан учрашиб, ўзаро бўлган келишмовчиликлар оқибатида жанжаллашиб қолиши натижасида Ж.Ж. И.А.ни бош ва юз соҳаларига қўли билан уриб, оғир тан жароҳати етказган. БУ ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
И.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жабрланувчи вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Ж.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "г" банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов жараёнида аниқланишича, Ж.Ж. бир кун олдин маст ҳолатда марҳум билан телефон орқали ўзаро суҳбатда бир-бирини ҳақорат қилиб, воқеа юз берган манзилда учрашган ва Ж.Ж. жабрланувчини уриб, унга оғир тан жароҳати етказган.
303views0replies
0

Комментарии