Энергетика вазирлиги ҳайдовчиларни ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги чекловлар туфайли ҳайдовчиларни АИ-80 бензини ёки бошқа маркалардан фойдаланиб туришга чақирди.
Вазирлик хабарига кўра, айни пайтда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида газ босими меъёрларининг пастлиги муносабати билан мазкур ҳудудлардаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида вақтинчалик чекловлар сақланиб қолмоқда.
Айни пайтда Фарғона водийсига газ таъминотини нормаллаштириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишларни яқин вақт ичида якунлаш режалаштирилган.
28 январдан Ўзбекистондаги барча ёқилғи қуйиш шохобчалари одатдагидек ишлай бошлайди.