Поиск
RUUZ

Общество

"Темир хотин" асари муаллифи Шароф Бошбеков вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Шароф Бошбеков 71 ёшида вафот этди.

303views0replies
0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Меҳнат шуҳрати”ордени соҳиби, таниқли драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шароф Бошбеков 2022 йилнинг 26 январь куни оламдан ўтди.
Шароф Бошбеков 1951 йил 4 январда Самарқанд вилояти Булунғур тумани Ғубир қишлоғида туғилган.
Шароф Бошбеков "Тақдир эшиги", “Жумбоқ”, “Тикансиз типратиканлар”, “Тентак фаришталар”, “Темир хотин” каби бир қатор жиддий комедиялар ўзбек драматургияси хазинасини бойитди. “Темир хотин” комедияси арказий Осиё мамлакатлари орасида ўтказилган театр фестивалининг мутлоқ ғолиби, деб топилди.
Шароф Бошбеков 1996 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, 2001 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
303views0replies
0

Комментарии