• 12 150 сум
    7.74
  • 14 004 сум
    -76.07
  • 151 сум
    0.57
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 150 сум
    7.74
  • 14 004 сум
    -76.07
  • 151 сум
    0.57
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 января 2022

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли бошқарма ва заводлар фаолияти тикланди

Аввалроқ, электр энергияси таъминотидаги узилишлар сабабли, компания тизимидаги бошқарма ва заводлар фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.

476
0
«Ўзбекнефтгаз» АЖ

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳозирда «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бошқарма ва заводлардаги мавжуд технологик қурилмалар ва сиқув компрессор станцияларни босқичма-босқич ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилоятидаги «Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси», «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси», «Муборак газни қайта ишлаш заводи» ва «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ, Бухоро вилоятидаги «Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси» ва «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ фаолиятини давом эттира бошлади.

Булар билан бир қаторда, Газли ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конлардан табиий газ қазиб чиқариш ишлари қайта давом эттирилмоқда.

«Корхона ва ташкилотлар ўзларига юклатилган вазифани сўзсиз бажаришлари бўйича барча имкониятлар сафарбар этилади. Бошқарма ва заводлар тўлиқ қувватда ишлаши учун, узлуксиз ишлар давом эттирилади», - дейилади хабарда.

476
0