Бунинг натижасида, соҳа ўз муаммолари билан яккама-якка қолмоқда. Давлат экология қўмитаси соҳанинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмаяпти, аксинча жазо чораларини кўрувчи орган бўлиб қолмоқда ва бу чиқиндилар билан ишлаш тизимининг бузилишига ҳамда унинг ривожланишида тўлиқ ташаббуснинг йўқлигига олиб келмоқда.
Масалаларга керакли эътиборнинг қаратилиши ва мамлакатда вазиятнинг ўзгариши — ҳозирча савол бўлиб қолмоқда.