Поиск
RUUZ

Криминал

Компьютер ўйнашга пули етмаган ёшлар рельсларни ечиб, “металлолом”га сотиб юборди

10 минг сўм етмаган йигит қинғир ишга қўл урди. Энди вояга етмаган ёшларнинг ота-оналари етказилган қарийб 1 млн сўмни тўлаши керак бўлади. 

982views0replies
0

ИИВ

ИИВ хабарига кўра, 21 март куни Тошкент туманининг Келес шаҳрида 16 ёшли К.Ш. Келес шаҳрида компьютер ўйинхонасида ўйнаш учун пули тугаб қолади.
Унга ўйин ўйнаш учун 10 минг сўм пул керак бўлгани учун темир йўл рельслари ёнига бориб шу ерга ўрнатилган бир дона “УПМ24-4” русумли умумий нархи 1 460 960 сўмлик кабель муфталарини боғлаб турувчи қурилма қутини ердан суғуриб олади ва олиб кетмоқчи бўлади.
Лекин қутини ичидаги симлар унга халақит қилади. Симларни кесиб ташлаш ниятида шу яқин орада яшовчи таниши 17 ёшли У.К.дан ёрдам сўрайди. Икки таниш қўлларида болта билан темир йўл устига чиқиб “УПМ-4” русумли қутини ва “УКМ 12-4” умумий нархи 624 565 сўмлик бошқа бир қутини бузиб олишади ҳамда иккиламчи қора металларни қабул қилиб олиш пунктига боришади. Пункт қоровули ушбу қурилмаларни 28 килограмм чиққанлигини ва нархи 41 минг сўм бўлишини, пулни эса эртаси куни беришини айтади.
Ушбу ҳолат бўйича “Келес” бекатида соҳавий хизмат ходимлари томонидан олиб борилган тезкор профилактик тадбир натижасида болаларнинг қинғир ишлари ўз вақтида фош этилди.
Ҳозирда вояга етмаганларнинг қонуний вакилларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун Тошкент вилояти вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро Тошкент тумани  комиссиясига юборилди.
Энди вояга етмаганларнинг ота-оналари фарзандлари томонидан “Тошкент сигналлаштириш ва алоқа дистанцияси” корхонасига етказилган 946 886.32 сўм зарарни тўлаши ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасидаги ҳуқуқбузарлик юзасидан жавоб бериши керак бўлади.
982views0replies
0

Комментарии