• МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 20 января 2022

Тошкентда фуқаро ВАЗ-2199 автомашинасига қарата тўппончадан ўқ узди — видео

У турмуш ўртоғини рашк қилгани учун қуролдан фойдаланган.

640
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Ижтимоий тармоқларда йўл ўртасида бир фуқаро ВАЗ-2199 автомашинасига қарата тўппончадан ўқ узганлиги акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 20 январь куни тахминан соат 11:35 атрофида Spark ҳайдовчиси С.З. Мирзо Улуғбек туманида йўлнинг қатнов қисмида ўзининг таниши А.Г.ни кўриб қолган ва олдиндан турмуш ўртоғини рашк қилиш оқибатида у билан ўзаро келишмовчилик бўлган.

Қуролдан ўқ узган С.З. таниши Г.А. билан ўзаро гап талашиб, унинг бошқарувидаги ВАЗ-2199 автомашинаси ғилдирагига тепиб, сўнг ёнида бўлган пневматик қуролдан автомобилга қарата бир маротаба ўқ узган. Ушбу вазиятда ҳеч ким жароҳатланмаган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

640
0