Бугун, 20 январь куни ЖИБ Миробод судида ЛГБТ ғоялари тарғиб қилган ҳамда ижтимоий тармоқларда айрим блогерларни ҳақорат қилишда айбланган Миразиз Бозоровнинг дастлабки суди бўлиб ўтди.
Судда жабрланувчи сифатида қатнашган блогер Аброр Мухтор Алий UzNews.uz мухбирига бугунги суд якуни бўйича маълумот берди.
"Суд яхши, қизиқарли ўтди. Бир қизиқ жиҳати бор — биз пешин намозини ўқиш вақти бўлиб қолган пайтида раислик қилаётган судья жаноблари бизнинг илтимосимизни қаноатлантирди. Яъни, намоз ўқишимиз учун 10-15 дақиқа танаффус эълон қилди. Бу мени хурсанд қилди. Суд жараёнида бу илк кўзга кўринган нарса бўлди", - дейди Аброр Мухтор Алий.