Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда аёл 2 нафар боласини кўприкдан дарёга ташламоқчи бўлди

42 ёшли аёл 3 ва 6 ёшли фарзандларини дарё устидаги кўприкдан ташламоқчи бўлганида Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

1020views0replies
0

ngoxrana.uz

Миллий гвардия Матбуот хизмати хабарига кўра,  28 март куни соат 09:30 ларда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида  яшовчи 42 ёшли аёл икки нафар (6 ва 3 ёшдаги) фарзандларини дарёга ташламоқчи бўлди.
А.Ш. Мингбулоқ туманидан оқиб ўтувчи “Сирдарё” дарёси устида жойлашган кўприкдан ташламоқчи бўлган вақтда, ушбу ҳудудда хизмат ўтаётган Қўриқлаш бошқармаси 2-Алоҳида отряд ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимият вакиллари ва оила аъзоларига хабар берилган.
Ҳозирда туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ, Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи аёл ҳам ўзи ва икки нафар ўғлини каналга ташламоқчи бўлганди.
1020views0replies
0

Комментарии