"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда, дея хабар берди Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.
Қайд этилишича, қонун билан товар (иш, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши шартлиги белгилаб қўйилмоқда.
Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумотларни ҳам истеъмолчига давлат тилида тақдим этади.
Шунингдек, бу маълумотлар давлат тили билан бирга бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин. Тегишли қонун ҳужжати Сенатга юборилди.