ФВВ хабарига кўра, соат 14:34 да Қушбеги кўчасида жойлашган Яккасарой кичик саноат зонаси пойабзал ишлаб чиқариш цехида ёнғин келиб чиққан.
Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчилари 3 дақиқа ичида етиб келган. Объектнинг 200 кв. метрдан ортиқ майдони ёнган бўлиб, 40 дақиқа ичида ёнғин тўлиқ бартараф қилинган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
Шунингдек, соат 14:51 да Тошкент вилояти Зангиота туманида ҳам ёнғин содир бўлган. Дераза ва эшик ишлаб чиқариш цехида келиб чиққан ёнғин 15:45 да тўлиқ бартараф қилинган. Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмаган.