Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда товламачилик қилган фуқаро ушланди.
Аниқланишича, М.Б. Instagram’да С.нинг номига очилган саҳифага қўйилган обрўсизлантирувчи фотоларни ўчириш эвазига товламачилик йўли билан унинг акаси М.Б. орқали $5 минг талаб қилиб, ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.