Поиск
RUUZ

Происшествия

Ҳайдовчи тузилган баённома учун ЙПХ инспекторини тош билан урмоқчи бўлди — видео

ИИВ ЙҲХББ Тошкент вилоятида содир бўлган ҳолат бўйича маълумот берди.

1127views0replies
0

Видеодан кадрлар

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 31 март куни Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А. Абдураҳимов 4Р6 “Тошкент – Чимён” автомобиль йўлида 1988 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги юк автомобилини тўхтатади.
Ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги учун белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилади. 
Ҳайдовчи баённома тузилганлигидан жаҳли чиқиб, ердан қўлига тош олиб, уриш ниятида инспекторни қўрқитди. 
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1127views0replies
0

Комментарии