Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда сомса учун олиб кетилаётган 200 кг истеъмолга яроқсиз гўшт ушланди — видео

Гўшт "Жигули"нинг юкхонасида Андижондан олиб келинаётган бўлган.

1070views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йил 29 март куни Норин тумани ҳудудида Андижондан Наманганга "Ваз-2106"да олиб келинаётган истеъмолга яроқсиз, жами оғирлиги 200 килограмм гўшт маҳсулотлари аниқланди.
Ушбу гўшт маҳсулотлари келиб чиқиши номаълум бўлган ҳайвон ички органлари ва туёқларидан иборат бўлган. 
Ҳужжатларсиз олиб кетилаётган гўшт маҳсулотлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларида шубҳа уйғотиб, текшириб кўриш учун Наманган вилояти Ҳайвонлар касалликлари, ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўлимига олиб борилган. 
Бактериологик текширувда гўшт маҳсулотининг истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланган.
Суриштирув жараёнида ушбу гўшт маҳсулотлари сомса тайёрлаш учун олиб кетилаётгани аниқланган. Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1070views0replies
0

Комментарии