Поиск
RUUZ

Общество

“Кинода ҳам мен бундай воқеани кўрмаганман” — президент Сардоба фожиаси ҳақида

Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашувда Сардоба сув омбори ўпирилишини ёдга олди.

588views4replies
0

Tashkent_SkyNews / Telegram

Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун бугун, 12 октябрь куни Бухоро вилоятига келди. Айни пайтда Қоракўл туманида номзоднинг вилоят сайловчилари билан учрашуви ўтказилмоқда.
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қиларкан, “Сардоба фожиаси” ҳақида эслади.
“Сардобада бўлган офатни мен кинода ҳам кўрмаган эдим. Мана энди гапирсам бўлади — вертолётда учиб, вазиятни ўрганиб юрибману, оқиб бораётган одамларни, дов-дарахтларга осилиб қолган болаларни кўргандим.
Ўша вақтда Миллий гвардия ходимлари катта қаҳрамонликлар кўрсатди. Уч нафар гвардиячи қаҳрамонларча ҳалок бўлди, аммо одамларнинг ҳаётини сақлаб қолдик.
Бу ҳам кўргулик, катта синов бўлди. Бу синовлардан нима учун ўтдик? Бирлашганимиз, забардаст бўлганимиз учун. Олот воқеасидан ҳам, Сардоба воқеасидан ҳам бирдамлик билан ўта олдик”, - деди давлат раҳбари.
588views4replies
0

Комментарии