Рихсивой Юсупов – бутун умрини металлургия соҳасига бағишлаган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган саноат ходими.
Рихсивой Юсупов Ўзбекистон металлургия заводига икки марта директор этиб тайинланган. Илк марта Рихсивой Юсупов 1965 йил 34 ёшида Ўзбекистон металлургия заводига директор бўлади. Металлургия заводига иккинчи марта 1979 йилдан 1986 йилгача раҳбарлик қилган. Ушбу давр ичида корхонада жуда катта ишлар амалга оширилган. 35 гектар майдонда жойлашган корхона майдони ўн баравардан ҳам ошган. Янги майдонларда қатор цехлар, иншоотлар қад ростлаган. Завод ишчи-хизматчилари сони бир неча бараварга ошиб 10 минг кишига етди. Пўлат эритиш, прокат маҳсулотлари ишлаб чиқариш икки баробардан ошди.
Янги цехларни қуриш билан бирга, улардаги техникани созлаш, ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйиш амалга оширилган.
Ўзбекистон учун Рихсивой Юсупов Бекобод шаҳри тарихи ва мамлакат металлургия саноатининг бир бўлаги бўлиб қолади.
“Унинг ёрқин хотираси яқинлари, дўстлари, хамкасблари ва шогирдлари қалбида абадий сақланиб қолади”.