Россия Фан ва олий таълим вазирлиги Венесуэла, Германия, Сурия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Шри-Ланка талабалари учун чегараларни очди.
Эслатиб ўтамиз, талабалар COVID-19’га ПЗР усули билан 2 марта – Россия ҳудудига кириб келишдан кўпи билан уч кун олдин ҳамда Россия ҳудудига кириб келгандан сўнг 72 соат мобайнида тест топширади.
Статистикага кўра, Россия таълим муассасаларида Ўзбекистоннинг 35 мингга яқин фуқароси таҳсил олади. Айни пайтда эса уларнинг 7 мингга яқини Россияга кира олмаяпти.