• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 5 апреля 2021

Нукусда пичоқланган 20 ёшли талаба қиз вафот этди

21 ёшли йигит қизнинг орқа қисмига уч марта пичоқ билан жароҳат етказган. Мактаб ёнида содир бўлган ҳодисада яна бир йигит пичоқланган.

1740
0
Иллюстрация / Тергов департаменти

Жорий йилнинг 2 апрель куни Қўнғирот туманида яшовчи 21 ёшли У. Т. (йигит) Нукус шаҳридаги 36-мактаб ёнида Қорақалпоғистон давлат университетида ўқийдиган 20 ёшли С.С.нинг (қиз) орқа қисмига хўжалик пичоғи билан уч марта урган.

У. Т. ҳодиса жойида бўлган 19 ёшли Т.А. (йигит)га ҳам пичоқ билан бир неча марта жароҳат етказган ва қочиб кетган.

Тан жароҳати олган йигит ва қиз шифохонага олиб борилган. Аммо талаба қиз 3 апрель куни олган тан жароҳати натижасида вафот этган.

Ҳодиса бўйича Нуку шаҳар прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган.

У. Т. ушланиб, унга нисбатан қамоқ жазоси тайинланган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1740
0