Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилояти бош инфекционистига суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг қатор ходимларига нисбатан суд жараёни якунланди. Аввалроқ, Гулжаҳон Йўлдошевага 250,8 миллион сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилиш айби қўйилганди.

1509views0replies
0

Kun.uz

Олий суд Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 5 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судида судланувчилар Гулжаҳон Йўлдошева ва Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг қатор ходимларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Суд ҳукмига кўра, Г. Йўлдошева Жиноят кодексининг қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Қолган ходимларга нисбатан турли муддатларга озодликни чеклаш жазоси ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Жиноят натижасида етказилган моддий зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Гулжаҳон Йўлдошева ўтган йил сентябрида 250 млн сўмлик маблағни талон-торож қилиш айби қўйилганди
Тергов давомида 5 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 116 (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш), 209 (Мансаб сохтакорлиги), 228 (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддалари билан айб эълон қилинганди.
1509views0replies
0

Комментарии