• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Туризм 6 апреля 2021

Украина авиакомпанияси Киев-Тошкент ва Тошкент-Киев йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўймоқда

Рейслар ҳафтасига икки маротаба амалга оширилади.

6 апреля 2021
719
0
spotters.net.ua

8 апрелдан 29 апрелга қадар МАУ авиакомпанияси Киев – Тошкент ва Тошкент – Киев йўналиши бўйича мунтазам рейсларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Киевдан рейслар ҳар пайшанба кунлари, Тошкентдан эса ҳар жума кунлари амалга оширилади. Чипта нархига 23 килограммгача бўлган юк ва иккита қўл юки киритилган (5 ва 7 кг).

Киевдан Тошкентга бўлган авиачипта нархи 7 692 грндан ($278) бошланади, Тошкентдан Киевга эса — 9 889 грндан ($357).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга кириш учун келишдан олдин 72 соат ичида олинган COVID-19 учун салбий таҳлил натижасига эга бўлиш керак. Таҳлил жавоби бўлмаса ёки коронавирус белгилари кузатилса, йўловчи ўтиш жойида ўз ҳисобидан таҳлил топширади.

Шундан сўнг, йўловчи уй шароитида ёки меҳмонхонада ўзини-ўзи 14 кун изоляция қилиш шарти билан Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

6 апреля 2021
719
0