• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 6 апреля 2021

Тошкентда уйлар деворида наркотик моддалар рекламасини қолдирганлар аниқланди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари гиёҳвандлик воситалари рекламасини қолдириш ҳолати бўйича текширув ўтказди.

1198
0
Потребитель.Уз / Тошкент ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Мирзо Улуғбек тумани “Бўз” маҳалласидаги бир нечта уйлар деворларида гиёҳвандлик воситалари рекламаси пайдо бўлган. Текширув натижасида мазкур ёзувларни 18 ёшли Б.И. ва 21 ёшли И.В. қолдиргани аниқланди.

Суҳбат давомида Б.И. жорий йилнинг март ойида обуна бўлган Telegram-каналда иш ҳақидаги эълонни кўриб, номаълум шахс билан телефон орқали боғланиб, ундан ҳақ эвазига уйларнинг деворларида қолдириш керак бўлган ёзув матнини олган.

Шундан сўнг Б.И. таниши И.В. билан уйларнинг деворларига гиёҳвандлик воситалари рекламасини қолдирган. Мазкур факт бўйича текширув ишлари давом этмоқда.

1198
0