Аввалроқ, Самарқанд вилоятида 26 ёшли эркак таниши 50 ёшли Ў.О.ни қизи ва онасини ҳақоратлагани учун мих билан ўлдиргани ҳамда унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.
Олий суд матбуот котиби қотилга суд ҳукм ўқилганини маълум қилди.
Унга кўра, жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг ҳукми билан Б.С. 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.