• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 9 апреля 2021

“Навбаҳор”–“Пахтакор“ учрашувидаги вазият юзасидан қўшимча маълумотлар эълон қилинди

Учрашувдан кейинги вазият бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "в", "г" бандлари билан жиноий иш қўзғатилган.

1010
0
Видеодан кадр

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати “Навбаҳор”–“Пахтакор“ учрашувидаги вазият юзасидан дастлабки берган маълумотларини тўлдирди.

Унга кўра, дастлабки маълумотда учрашувдан кейинги тартибсизликда ҳудудий ИИБга олиб кетилгани айтилган фуқароларнинг сони 2 нафардан 7 нафарга кўпайган.

“Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "в", "г" бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирга қадар 6 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 1 нафар фуқаро эса 183- ва 194-моддалари бўйича жавобгарликка тортилди”, дейилади вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарида.  

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни “Навбаҳор” ва “Пахтакор“ жамоалари ўртасидаги ўйин 1-2 ҳисобида “Пахтакор”нинг ғалабаси билан якунлангач, мезбон жамоанинг мухлислари томонидан ўйиннинг 89-дақиқасида белгиланган пенальти борасида эътирозлар келиб чиққан эди.

1010
0