Поиск
RUUZ

Криминал

$108,5 миллионлик лойиҳа доирасида харид қилинган тиббий жиҳозлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди – Ҳисоб палатаси

Жумладан, юқори нархлар киритиш орқали мазкур лойиҳанинг қиймати 20,1 млн долларга асоссиз оширилган. 

926views0replies
0

UzNews.uz

“Саломатлик-3” лойиҳаси бўйича жиноий иш очилган. Лойиҳа доирасида амалга оширилган харидлар бўйича тўпланган материаллар тегишли тартибда текшириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилган. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Баҳодир Туробов маълум қилди.
Баҳодир Туробовга кўра, 2012-2018 йилларда “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида Жаҳон банкининг қарз маблағлари ҳисобига тиббиётнинг қуйи бўғинларига 108,5 млн долларлик тиббий жиҳозлар харид қилинган. 
Лекин ўрганишларда аниқланишича, юқори нархлар киритиш орқали лойиҳа қиймати 20,1 млн долларга асоссиз оширилган. Шунингдек, лойиҳа доирасида 18,5 млн долларлик маблағлар мақсадсиз ва ортиқча сарфланган, ёки керакли жиҳозлар ўрнига бошқа жиҳозлар режага нисбатан ортиқча харид қилинган. 19,1 млн долларлик баъзи тиббий жиҳозлар эса 3 йилгача тиббий муасасасаларга тарқатилмай, омборхоналарда қолиб кетган.
Натижада қуйи тиббиёт бўғинларини етарли ва сифатли тиббий ускуна ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш режаси бажарилмаган. 
Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ҳам бу ҳақда ўз фикрини билдириб ўтган.
“Бу хато ва қонунбузилишлар бадали эса минг афсуски чекка худудларда оналар ва болалар ўлимлари билан тўланмоқда. Шу сабаб, бу лойиҳа доирасида қонунбузарликка йўл қўйган, маблағларни талон-торож қилганлар албатта, жазо олиши керак”, - дейди қуйи палата депутати.
926views0replies
0

Комментарии