Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда бюджет пулларидан ўзига “LADA XRAY” олмоқчи бўлган шифохона бош ҳисобчиси қўлга тушди

Бош ҳисобчи ва бошқалар жами 741,4 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.

916views0replies
0

Иллюстрация

Сурхондарё вилояти перинатал марказининг бош ҳисобчиси ва бошқаларнинг бюджет пулларини талон-торож қилганликларига оид жиноий иш ҳақида маълум қилинди.
Унга кўра, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан вилоят перинатал марказининг бош ҳисобчиси Т.А. ва бошқалар 2019-2020 йиллар ва 2021 йилнинг 3 ойида марказда ишламайдиган 15 нафар фуқаронинг номига банк пластик карталарини очиб, уларга ҳисобланган жами 741,4 млн сўмни шахсий манфаатларига сарфлаб юборганликлари аниқланган.
Шунингдек, марказнинг бош ҳисобчиси жиноий йўл билан топилган 741,4 млн сўм пул маблағларининг келиб чиқиш манбаини яшириш мақсадида, ушбу пулларнинг 72 млн сўмини ўзининг номига “LADA XRAY” русумли автомашинага бошланғич тўлов сифатида ўтказиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят перинатал марказнинг бош ҳисобчиси Т.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
916views0replies
0

Комментарии