Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда шар сотувчи болаларнинг ўзаро жанжалида бир киши пичоқланди

У олган жароҳатлари туфайли кўрсатилган муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.

1119views0replies
0

tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Тошкент шаҳридаги “Самарқанд дарвоза” савдо маркази яқинида содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти бўйича тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.  
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 апрель куни соат 22:00 - 23:30 оралиғида 22 ёшли Достонжон Қ. Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шохобчаси ёнида Алишер А. билан келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида ёнидаги пичоқ билан жароҳат етказган. Оқибатда 6 апрель куни соат 04:45 да Алишер А. жароҳатлари туфайли кўрсатилган муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Достонжон Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари жараёнида, ушбу жанжалнинг келиб чиқишига Достонжон Қ. ва Алишер А.лар ҳамда уларнинг ёнида бўлган шериклари "Самарқанд дарвоза" савдо маркази ёнида ҳаво шарлари сотиб турган вақтларида жой талашишлари сабаб бўлганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу жанжалда иштирок этган барча фуқароларнинг шахси аниқланиб, улар билан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1119views0replies
0

Комментарии