Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида спа салон ва сауна ниқоби остидаги фоҳишахоналар аниқланди

Ўтказилган назорат-рейд тадбирларида дала ҳовлида фоҳишахона ташкил этиш, сақлаш ва шуғулланиш ҳолатларига чек қўйилди.

1411views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент вилоятида тунги клуб, спа салон ва сауналарда назорат-рейд тадбирлари ўтказилди.  
Натижада Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Бекобод тумани ва Ангрен шаҳрида 3 та фоҳишахона сақлаш жинояти аниқланди.
Ангрен шаҳар “Дукент” қўрғонида яшовчи 1974 й.т. Х.Ш. ўзи яшаб келаётган дала ҳовлисида фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланиб, келишилган пулларни олаётган вақтида далилий ашё билан ушланган.
Бундан ташқари, фоҳишалик билан шуғулланган 4 нафар шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига кўра тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган, карантин қоидаларини бузган 24 нафар шахслар аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий баённома тузилди.
Тошкент вилояти ИИББ ўтган йилнинг декабрида ҳам қатор фоҳишахоналарни аниқлаб, фаолиятига чек қўйганди.
1411views0replies
0

Комментарии