Поиск
RUUZ

Общество

Эмлаш рўзани бузадими? Фатво ҳайъати жавоб берди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати Рамазон ойида COVID-19’га қарши эмланиш рўзани бузиш-бузмаслигига ойдинлик киритди.

1201views0replies
0

ССВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати короновирусга қарши оммавий эмлаш Рамазон ойида ҳам давом этиши, кундузи олинган эмлаш рўзани бузиш-бузмаслиги ҳақида маълумот берди.
“Бугунги кундаги тўрт мазҳаб уламолари тери ости, мушаклар ораси ёки ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Чунки рўзани еб-ичиш маъносидаги нарсалар бузади. Еб-ичиш эса одатий йўллар орқали бўлади. Тери тешикларидан ёки ноодатий йўллардан терининг орасига бирор нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган. 
Энди айнан коронавирусга қарши эмлашга келсак, у ҳам тери ости ва мушакка қилинадиган уколлардан бири. Бунинг устига озиқлантирувчи эмас. Юқоридаги фатволарга биноан, рўзадор ҳолда ҳам уни олиш жоиз, бу иш рўзани бузмайди" - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу масалада қатор фатво уюшмалари — хусусан, Қувайт вақф вазирлиги, Иордания фатво уюшмаси, Саудия умумий муфтийси ва  катта уламолар ҳайъати раиси Шайх Абдулазиз Оли Шайх, Азҳар халқаро электрон фатво маркази, “Дорул ифто” (Миср) фатво маркази ўз фатволарини эълон қилишди.
Улар рўзадор киши эмлаш олиши рўзани бузмаслигига фатво бердилар. Чунки рўзани бузувчи нарсалар одатий йўллардан кириб, ошқозонга етиб боради. Эмлашда эса еб-ичиш маъноси йўқ ва у одатдаги йўллардан танага кирмайди. Балки ноодатий бўлган тери остидан кириб боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон ойи 13 апрелдан бошланади.
1201views0replies
0

Комментарии