• 12 060 сум
    -48.09
  • 14 065 сум
    -104.51
  • 149 сум
    -0.23
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 060 сум
    -48.09
  • 14 065 сум
    -104.51
  • 149 сум
    -0.23
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 12 апреля 2021

Ўзбекистонда ҳаво +30 даражагача исиши кутилмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

838
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу ҳафтада республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туриши, ёғингарчилик бўлмаслиги кутилмоқда. Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда тоғли ҳудудларда 14-15 апрель кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.  

Ҳарорат кундузи +20...+27 даража, кечаси +7...+12 даража атрофида бўлади.

Шанба, 17 апрель куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи +25...+30 даражагача исиши кутилмоқда. 

Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

838
0