• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 12 апреля 2021

Беҳаё қилиқлари билан қизларнинг шаънини булғаган навоийлик йигитлар қўлга олинди — видео

Улар ижтимоий тармоқ учун видеоролик ишлаб, унда қизларнинг шаъни учун номаъқул гапларни гапиришган.

1913
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда икки нафар навоийлик фуқаро томонидан беҳаё қилиқлар ва сўзлар орқали хотин-қизлар шаънини булғашга ҳаракат қилинган видеолавҳа тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБнинг берган расмий маълумотига кўра, ушбу йигитлар тегишли тартибда ушланган ва ишлари судда кўрилади. Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида йигитларнинг шахсига ҳам ойдинлик киритилган. 

Навоийда яшовчи Суннат Тожиев ҳамда Беҳруз Бекпўлатов видеоролик 8 апрель куни тунги соат 22:00 ларда тасвирга олинганини маълум қилган. 

Йигитлар видеони ҳазил тариқасида олганини ва бундан пушаймонлигини билдиришган. Ҳозирда ҳолат юзасидан йиғилган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборилган.  

1913
0