Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда сойга ёғочдан кўприк ясаб, одамларни пулга ўтказган шахс жазоланди — видео

Иккита ёғочдан иборат кўприк ясаган ҳуқуқбузарнинг ушбу ҳаракати судда кўриб чиқилди.

607views0replies
0

видеодан кадр

Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг июль ойидаги табиий офат туфайли тумандаги Аравонсой кўприги яроқсиз холатга келиб, кўприкдан фойдаланиш тўхтатилган. 
Аммо, 10 октябрь куни Бозорбоши "МФЙ" Чилонзор кўчасида яшовчи 35 ёшли, муқаддам судланган Н.Исманов ўзини ноқонуний хатти-ҳаракати билан сойга 2 та ёғочдан иборат кўприк ясаб, одамларни минг сўм эвазига ўтказиб қўйишни йўлга қўйган. 
Шундан сўнг, ушбу ҳолат ўрганилиб, Булоқбоши тумани судида кўриб чиқилди. 
Суд ҳукмига кўра, Н.Исманов МЖтКнинг 183 ва 200-моддалари билан айбдор деб топилиб, 7 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 
Қайд этилишича, ҳозирда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган.
607views0replies
0

Комментарии