• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 12 апреля 2021

Lacetti ва Malibu ўртасидаги ЙТҲда хориж фуқароси вафот этди

Белгиланмаган жойдан бурилмоқчи бўлган Озарбайжон фуқароси олган тан жароҳатлари натижасида вафот этди.

1592
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 10 апрель куни тахминан соат 16.40 да Миробод туманида Меҳржон кўчасида (Дилкаш кафеси қаршисида) 65 ёшли Озарбайжон фуқароси Халик К. ишончнома асосида бошқарган Lacetti ва 28 ёшли Шохруҳ М. ишончнома асосида бошқарган Malibu тўқнашган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга Lacetti ҳайдовчисининг белгиланмаган жойдан бурилиб олмоқчи бўлгани сабаб бўлган.

ЙТҲ оқибатида Lacetti йўловчиси 63 ёшли Нурония В. ҳамда иккала ҳайдовчи турли даражадаги бадан шикастлари билан шифохонага етказилди. 

Бироқ Lacetti ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида вафот этди. Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.

1592
0