Поиск
RUUZ

Политика

Абдулазиз Камилов Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Ташқи ишлар вазири Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олди.

721views0replies
0

ТИВ

Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Олег Малгиновни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилар экан, вазир элчини Ўзбекистондаги фаолият бошланиши билан табриклади ҳамда унга юксак ва масъулиятли лавозимда муваффақият тилади.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Олий ва юқори даражада бўлажак тадбирлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.
Музокараларда минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди.
721views0replies
0

Комментарии