Поиск
RUUZ

Общество

Хорижда ёрдамга муҳтож ватандошларга кредитга пул берилади

Ўзбекистон фуқаролари кредитга 30 кунлик муддатга — суткалик яшаш учун $50-150, транспорт харажатларига $100-1000 миқдорда молиявий ёрдам олиши мумкин.

625views0replies
0

UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин. Консуллик округи 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб, аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини аниқлайди.
Ҳужжатларни ўрганиш асосида молиявий ёрдам кўрсатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва уни Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқлаш учун юборади. Вазирлик 1 иш кунида фуқарога ёрдам кўрсатишга оид ҳужжатларни ва хулосани кўриб чиқади ҳамда молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида хат юборади.
Хат олганидан сўнг 1 иш кунида муассаса фуқаро билан қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади. Ариза рад қилинганда, консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади. Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг турли давлатлардаги элчихона ва консулхоналари суткалик яшаш учун $50-150, транспорт харажатларига $100-1000 миқдорда молиявий ёрдам беради.
625views0replies
0

Комментарии