Наманганда 22 ёшли келин қариндошининг қизини нега каналга итариб юборгани сабаблари аниқланди.
Маълум қилинишича, воқеага оилавий можаро сабаб бўлган. Марҳума қизнинг бувиси келинлари аҳил яшашини, ораларида бирор марта низо бўлмаганини таъкидлаб, жиноятга қўл урган келинининг оилада ўғрилик қилганини ва шу сабабли эри ундан кечмоқчи бўлганини айтади.
“Бу келиним ўғирлик қилган. Ўғлим шундан сўнг уни кечирмаган, ўғрини хотин қилмайман, деган. Кенжа келиним эди. Ҳаммасига эри сабабчи, у келиним билан яшамайман деганди. Лекин овсини билан бирор марта уришмаган. Бунга оилавий можаро сабаб бўлган”, - дейди қизчанинг бувиси.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 6 апрель куни 47-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси М. Асатиллаеванинг жасади “Катта Наманган”дан топилган. Кейинроқ ўқувчи қизнинг келинойиси томонидан каналга итариб юборилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.