• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 апреля 2021

Ислом Каримовнинг набираси рус блогерига турмушга чиқди

Уларнинг тўйи АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган.

2868
0
amiran495 / Instagran

Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси, Лола Каримова-Тилляеванинг қизи Марям Тилляева таниқли рус блогери Амиран Сардаровга турмушга чиқди.

Амиран Сардаровнинг YouTube ижтимоий тармоғида “Хачнинг кундалиги” номли машҳур влоги, шунингдек миллионлаб даромадлари бор.

Маълум бўлишича, тўй 13 апрель куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида, келин ва куёвнинг яқин қариндошлари ва дўстлари иштирокида бўлиб ўтган. 

Марям тахминан етти йил олдин, 14 ёшида ўқиш мақсадида Америкага кўчиб ўтган. Амираннинг эса АҚШга кўчиб ўтганига кўп бўлмаган. Блогер ўз бизнесидан норози бўлиб, Москвани тарк этишга мажбур бўлган. 

View this post on Instagram

A post shared by Mariam Tillyaeva (@mashatilly)

Икки ёшнинг биргаликда тушган суратлари оммага ошкор қилинганига кўп бўлмади.

Бу тахминан Амиран Сардаровнинг ўтган йили АҚШга кўчиб келган вақтларига тўғри келади. Тўй ҳақида эса биринчи бўлиб Амиран ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилган

2868
0