• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 апреля 2021

Ўзбекистонда илк бор Гидроаккумляцияловчи электр станцияси қурилади

Мазкур турдаги электростанциялар электр энергияга бўлган кунлик талабга яраша электр энергия ишлаб чиқарувчи гидроэлектростанция ҳисобланади.

821
0
uzgidro.uz

Ўзбекистонда илк бор ГАЭС (Гидроаккумляцияловчи электр станцияси) қурилади. Бу ҳақда 14 апрель куни “Ўзбекгидроэнерго” раҳбарияти ҳамда Франциянинг энг йирик электр энергия ишлаб чиқарувчи “EDF” компаниясининг халқаро алоқалар, Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича масъул вакиллари иштирокидаги учрашувда маълум қилинди.

Учрашувда Ўзбекистонда илк бор ГАЭС қурилиши, сув омборларида сузувчи қуёш станцияларини ўрнатиш, икки томондан махсус ишчи гуруҳлар тузиш ҳамда асосий ташкилий масалаларни муҳокама қилиш борасида икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилган ва ўзаро амалий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолашга келишиб олинган.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашиши айтилаётган Хўжакент ГАЭСнинг лойиҳавий қуввати 200 МВт га тенг бўлади.

Маълумот учун, гидроаккумуляция электростанцияси (ГАЭС) – электр энергияга бўлган кунлик талабга яраша электр энергия ишлаб чиқарувчи гидроэлектростанция. ГАЭС ўз фаолиятида генераторлар ёки насослар, гидроэлектроагрегатлар комплексини қўллаб ишлайди.

821
0