Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида республикага келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 1,42 млрд долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336 млн долларга ёки 31 фоизга ошган.
Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори эса 353 млн долларга етган. Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 1,06 млрд долларга етди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 млрд долларни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 17 млн долларга ёки 0,3% фоизга ошгани маълум қилинган эди.
Худди шунингдек, ушбу давр оралиғида чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 1,20 млрд долларга етган ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 157 млн долларга ёки 15 фоизга ошган.