Поиск
RUUZ

Общество

Олмалиқда савдогар аёлларни кўчада судраган солиқчилар узр сўрашди — видео

Давлат солиқ қўмитаси ҳолатга алоқадор жами 11 нафар солиқ инспекторлари ишдан олинганини маълум қилди.

886views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Олмалиқда савдо қилаётган аёлларни кўчада судраган солиқчилар бўйича тезкор текширув ўтказилиб, Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 11 нафар ходими, жумладан, воқеада бевосита иштирок этган уч нафар солиқ инспектори ишдан бўшатилди.
Шунингдек, Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари ҳамда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига ҳайфсан берилди. 
"Ноқонуний фаолият юритган фуқароларга тегишли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, фаолияти қонунийлаштирилди. Уларга Олмалиқ шаҳридаги савдо марказидан тегишли жой ажратиб берилди. Шунингдек, кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилиб, улардан бирига тикув машинаси ҳадя этилди", - дейилади ДСҚ хабарида.
886views0replies
0

Комментарии